Qoraqalpog’iston Respublikasida mehmonxona xizmatlarini rivojlantirish hamda qulay shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari to‘g’risida
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
субсидия ажратиш бўйича тадбиркорга қўйиладиган талаблар, субсидия олиш учун мурожаат қилиш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар;
мурожаатни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби, субсидия ажратишни рад этиш асослари.
- Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 май,
287-сон